Шахсий эҳтиёж учун олиб кирилган телефонлар энди автоматик тарзда UzIMEI’да рўйхатдан ў... — 30 июня 2026 г. в 12:58:18.763
Шахсий эҳтиёж учун олиб кирилган телефонлар энди автоматик тарзда UzIMEI’да рўйхатдан ўтказилади Бунинг учун фуқаронинг паспорт маълумотлари ва IMEI код маълумотлари талаб этилади. Face ID билан тасдиқланади. Божхона олиб кириш доирасида бўлса, телефонлар автоматик тарзда расмийлаштирилади. Шу дастур ўзида UzIMEI тизимидан ҳам рўйхатдан ўтиш имконияти яратилди. “Яъни божхона олиб кириш доирасидаги телефонларни расмийлаштиргандан кейин, божхона навбат турмасдан чиқиб кетаверсангиз ҳам бўлади. UzIMEI тизимида рўйхатдан ўтиш ҳам шу дастур орқали бўлади. Яъни рўйхат декларация тўлдиргандан кейин UzIMEI’га бориб, алоҳида рўйхатдан ўтилмайди”, - деди “Тошкент аэро” ихтисослаштирилган божхона комплекси бош инспектори Шаҳобиддин Нормуродов. 📹daryo. uz 📱👉 МАХ I ТЕЛЕГРАММ

