“Диққат! Дрон ҳужумларига оид фото ва видеоларни тарқатманг” — 6 июля 2026 г. в 13:30:54.310
“Диққат! Дрон ҳужумларига оид фото ва видеоларни тарқатманг” 🇺🇿🇷🇺Элчихонанинг консуллик бўлими Россиядаги ватандошларга шундай мурожаат билан чиқди. Учувчисиз учиш аппаратлари билан боғлиқ ҳодисалар юз бераётгани муносабати билан ахборот хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя қилиш сўраляпти: Ижтимоий тармоқлар ва мессенжерларда: ▪️дрон ҳужумлари; ▪️ҳаво ҳужумидан мудофаа воситалари фаолияти; ▪️ҳарбий объектлар; ▪️ҳужумлар оқибатларини акс эттирувчи фото ва видеоларни жойлаштирманг, улашманг (репост қилманг), лайк босманг ва изоҳ қолдирманг. “Бундай материалларни тарқатиш ёки оммалаштириш Россия қонунчилигида назарда тутилган жавобгарликка сабаб бўлиши мумкин”, - дея огоҳлантирди консуллик бўлими. 📱👉 МАХ I ТЕЛЕГРАММ

