🇰🇿Қозоғистондагилар диққатига! — 19 июля 2026 г. в 11:36:08.059
🇰🇿Қозоғистондагилар диққатига! 25 июлдан Қозоғистонда патруль-пост хизмати (ППХ) ходимлари ҳам хорижий фуқаролар билан суҳбатда ва унга ёрдам бериш чоғида уларнинг ҳужжатларини текшириши мумкин. Текширишда эътибор қаратилади: ▪️хорижликнинг чет элга чиқиш паспорти муддати; ▪️яшаш учун рухсатномасининг амал қилиш муддати; ▪️миграция картасидаги рўйхатдан ўтиш белгиси; ▪️Қозоғистонда қонуний турганини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжудлиги. Қоидабузарликлар аниқланган тақдирда Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги кодексга мувофиқ чора кўриши шарт. Қолаверса, ППХ ходимлари хорижликларни мамлакатдан чиқариб юборишда миграция хизмати бўлинмаларига ёрдам беради, уларни давлат чегарасидаги ўтказиш пунктларигача кузатиб боради. 📱👉 МАХ I ТЕЛЕГРАММ

