Онам дуоси
Онам дуоси Тонг саҳарда қўлин очиб дуо қилган, Ҳар онида фақат менинг ғамим билган. Меҳри дарё, юрагимнинг офтобисиз, Бу дунёда энг муқаддас инсонимсиз. Онам дуо қилар бор бўлгин болам, Қаерда бўлсанг ҳам соғ юргин болам. Оллоҳим паноҳи асрасин сени, Соғиндим тезроқ қайт ёнимга болам. Олис йўлда юрсам ҳамки хаёлимда, Онажоним сўзлари бор ҳар ҳолимда. Йўлларимга кўз тикасиз интизор бўлиб, Яшайсиз сиз менга чексиз бахт тилаб тўлиб. Онам дуо қилар бор бўлгин болам, Қаерда бўлсанг ҳам соғ юргин болам. Оллоҳим паноҳи асрасин сени, Соғиндим тезроқ қайт ёнимга болам. Бой бўлиб қайт дебон тилак қилган онам, Сиз борсиз-ку ёруғдир бу бутун олам. Бағрингизга шошиламан ҳар бир нафас, Сизнинг дуо омад берар менга ҳар кез. Онам дуо қилар бор бўлгин болам, Қаерда бўлсанг ҳам соғ юргин болам. Оллоҳим паноҳи асрасин сени, Соғиндим тезроқ қайт ёнимга болам. ✍✍✍ Muallif : Ergashev Erali Alisherovich ✍✍✍