Элчихонанинг консуллик бўлими ўзбекистонликларга мурожаат билан чиқди. — 12 июня 2026 г. в 09:41:43.658
Элчихонанинг консуллик бўлими ўзбекистонликларга мурожаат билан чиқди. 📅 2026 йил 1 сентябрдан бошлаб: 🔹 Россияга кирган барча чет эл фуқаролари 30 календарь куни ичида мажбурий тиббий кўрикдан ўтиши шарт. (Аввал бу муддат 90 кун эди) ⚠️ Тиббий кўрикдан ўтишдан бош тортиш ёки бўйин товлаш қуйидаги оқибатларга олиб келиши мумкин: • 25 000–50 000 рубль миқдорида жарима; • маъмурий тарзда Россиядан чиқариб юбориш; • жарима ўз вақтида тўланмаса — икки баравар жарима ва мажбурий чиқариб юбориш. 📌 Шунингдек, хавфли касалликлар йўқлиги ҳақидаги сохта тиббий маълумотномаларни тайёрлаш ва тарқатиш учун жиноий жавобгарлик ҳам жорий этилди. “Россияда бўлиб турган ватандошларимиздан амалдаги қонунчилик талабларига қатъий риоя қилишларини сўраймиз”, - дейилган хабарда 🌿https://max.ru/uzvideo_uzb МАХ да булган хамма узбекларни, умуман олганда хамма Урта Осиёликларни каналга таклиф этинг 🤗🤩

