“Ҳайдадингизми? Энди бадалини ўзингиз тўлайсиз” — 20 июля 2026 г. в 11:13:26.059
“Ҳайдадингизми? Энди бадалини ўзингиз тўлайсиз” Россияликлардан бири мигрантларга қарши чиққанларга қаттиқ мурожаат қилибди: Мигрантлар уйига кетишини истагандингизми? Табриклайман! Улар кетишяпти. Фақат энди биз, россияликлар тўлаймиз. Изоҳларни ўқийман: “Ўз қишлоғингизга жўнанг. Нега бу ерга тиқилиб келяпсиз?” Келинг энди ҳақиқатда нималар рўй бераётганига қарайлик. Россиялик ёзяпти: “Бизда ишлайдиган одам қолмаган”. Илгари бизда ишлаганлар Хитой, Германия, Кореяда ишлаяпти. Биз, россияликлар, мигрантларни қанча бўлса шунча ёмон кўришимиз мумкин. БИРОҚ битта ноқулай фақт бор. Ким уйларингизни қуради? Ким кўчаларингизни супуради? Ким омборларда ишлайди? Ким сизу биз, россияликлар, ишлашни унчалик истамайдиган кам ойликли, энг оғир ишларни ёпади. Бундай одамлар камайганда иқтисодиёт тўхтаб қолмайди. У шунчаки юкламани сизга оғдириб қўяди. Такси қиммат бўлади, ремонт қиммат бўлади, етказиб бериш қиммат бўлади, қурилиш қиммат бўлади, маҳсулотлар ҳам қиммат бўлади. Нима учун биласизми, азизлар? Чунки нафрат – бу жуда қиммат ҳис-туйғу. Энг кулгули томони нима, биласизми? Сиз қичқиргандингиз: “Уйингизга жўнанг, кетинг!” ва улар кетишди. Бунинг учун ҳисобни, азизларим, энди барчамиз тўлашимиз керак.

