🇺🇿🇸🇪Швецияга қонуний ишлашга боришга йўл очиляпти — 11 июня 2026 г. в 06:00:43.003
🇺🇿🇸🇪Швецияга қонуний ишлашга боришга йўл очиляпти Чунки Швеция илк бор Ўзбекистон билан миграция соҳасида ҳукуматлараро битим имзолади. Унга кўра, жумладан: ▪️тиббиёт, техника, хизмат кўрсатиш ва парваришлаш соҳаларида малакали мутахассисларни Швеция меҳнат бозорига тайёрлаш бўйича ҳамкорлик йўлга қўйилади; ▪️ўзбекистонлик номзодларини швед иш берувчилари билан боғлаш механизмлари яратилади; ▪️миграция иштирокчилари ва уларнинг оила аъзолари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича қўшимча кафолатлар жорий этилади; ▪️виза олиш осонлаштирилади. Шунингдек, Халқаро миграция ташкилоти иштирокида пилот дастур амалга оширилади. Унинг доирасида Швеция меҳнат бозори эҳтиёжлари ўрганилади, швед тили ва касбий тайёргарлик дастурлари йўлга қўйилади.

