⚡️Россияда мигрантлар энди ўзи учун ҳам, боласи учун ҳам патент тўлайди — 9 июля 2026 г. в 07:19:17.978
⚡️Россияда мигрантлар энди ўзи учун ҳам, боласи учун ҳам патент тўлайди Депутатлар тегишли қонун лойиҳасини қабул қилди. Меҳнат мигрантлари Россияда қарамоғида бўлган шахслар ва вояга етмаган болалари учун учун патент тўловининг 50 фоизини тўлаш керак бўлади. Масалан, мигрант Москвада бўлса ва боласини ҳам олиб келган бўлса, ойига ҳозиргидай 10 000 рубль эмас, балки 15 000 рубль тўлашига тўғри келади. Икки нафар бўлса, патент тўлови ойига 20 000 рубль бўлади. ▪️Хорижликнинг фарзанди 18 ёшга тўлса ва агар Россияда қолиш учун қонуний асослари бўлмаса, унда бола Россияни 30 кун ичида тарк этиши ёки патент олиши шарт. ▪️Хорижликнинг патенти бекор қилишлари ёки узайтирмасликлари мумкин, агар унинг расмий (!) даромади минимал истеъмол харажатларидан (прожиточный минимум, ПМ) ўзи ва Россиядаги оила аъзолари учун кам бўлса. Мисол учун, 2026 йилда Москвада минимал истеъмол харажатлари аҳоли бошига ойига 25 342 рубль, Питерда эса 20 644 рубль. ☝️Бундай ўзгаришлар 2027 йил 1 январдан кучга кириши кутиляпти.

