“Оиласи билан келсин, бизга одамлар керак” — 14 июля 2026 г. в 10:11:55.571
“Оиласи билан келсин, бизга одамлар керак” Беларус президенти Александр Лукашенко мамлакат ўзбекистонлик мигрантларни жон-жон деб қабул қилишини айтди. Унинг сўзларига кўра, ишчиларни танлаш жараёнида мамлакат элчихонаси ва иш берувчилар иштирок этади. Ҳар бир корхона ўзига қанча ходим ва қайси мутахассислик вакиллари кераклигини белгилайди, улар учун шахсан жавобгар бўлади. “Тартиб бўлиши шарт. Ҳаммани бирданига қабул қилиш мумкин эмас. Танлаб, мақсадли равишда – кимга қанча ходим керак бўлса, шунча таклиф қилинади”, – деди Лукашенко. Беларусь уларга турар жой ва маҳаллий фуқаролар билан тенг меҳнат ҳуқуқларини таъминлашга тайёрлигини таъкидлади. Ҳозир Беларусда 7 минг нафарга яқин Ўзбекистон фуқароси миграция рўйхатидан ўтган.

