Савол: Миграцион картамга ташриф мақсадини “Частный” деб ёздириб қўйибман, лекин патент... — 14 июля 2026 г. в 08:35:49.121
Савол: Миграцион картамга ташриф мақсадини “Частный” деб ёздириб қўйибман, лекин патент олмоқчиман. Чегарага чиқиб келишим шартми? Жавоб: Йўқ, патентни ҳар қандай ташриф мақсади билан расмийлаштириш мумкин. Патентга ҳужжат топшириш пайтида ариза ёзасиз ва Россия ИИВ базасига ташриф мақсади ўзгаргани ҳақидаги маълумот киритилади. Демак, чегарага чиқиб келишнинг ҳожати йўқ. Миграционкада “Частный” деб ёздирганлар бемалол патент олиши мумкин. ☝️Диққат, патент олиш учун 30 кун ичида мурожаат қилиш шарт.

