Россияда 2027 йил 1 январдан мигрантлар болаларига оид бўладиган ўзгаришлар — 23 июля 2026 г. в 09:19:06.654
Россияда 2027 йил 1 январдан мигрантлар болаларига оид бўладиган ўзгаришлар 📌 18 ёшгача – бўлиш муддати ота-онасининг патент муддатига боғлиқ, бироқ ота-она ҳар бир боласи учун патентининг 50 фоизи миқдорида қўшимча тўлов қилиши шарт. 📌 18 ёшдан кейин – 30 кун ичида ўзи патент олиши ёки Россияни тарк этиши керак. 📌 Хорижликнинг расмий даромади минимал истеъмол харажатларидан (прожиточный минимум) ўзи ва Россиядаги оила аъзолари учун кам бўлмаслиги шарт. Акс ҳолда патент бекор қилиниши ва бутун оила болалари билан 15 кун ичида Россиядан чиқиб кетиши шарт. 📌 Агар ота-онанинг патенти бекор қилинган ёки узайтирилмаган бўлса, фарзандлари билан 15 кун ичида мамлакатни тарк этиши керак.

