“Ўзбеклар Россиядаги энг оғир ишларни қилаётган ишчилар эмас, балки улар 5 минг йиллик ... — 27 августа 2026 г. в 15:04:37.705
“Ўзбеклар Россиядаги энг оғир ишларни қилаётган ишчилар эмас, балки улар 5 минг йиллик маданият, тамаддунга эга халқ сифатида гавдалана бошлайди” Россия Мусулмонлари диний бошқармаси раиси ўринбосари Дамир Мухитдинов Ўзбекистон россиялик сайёҳлар учун энг муҳим йўналишлардан бирига айланаётгани ва бу қувонарли эканини айтди. Чунки Ўзбекистоннинг қадимий шаҳарлари россияликларни ҳайратга олиши аниқ. Улар ўзбек халқига бошқача кўз билан қарай бошлайди. Мамлакатда ажойиб инсонлар яшашига амин бўлади, ўзи учун нималарни ўрганиши мумкинлиги ҳақида хулоса чиқаради.

