“Бу онларни 40 йил кутдим” — 27 августа 2026 г. в 08:42:15.846
“Бу онларни 40 йил кутдим” Президент фармони билан 264 киши Ўзбекистон фуқаролигига қабул қилинди. Улардан бири Тожикистонда туғилган ва 26 йилдан буён Тошкент вилоятида яшаб келаётган фуқаро. “2000 йилда кўчиб келганман. Кўп йиллар давомида Тожикистонга бора олмадим. Онам вафот этганида уни сўнгги йўлга кузата олмадим”, - дея йиғлаб юборди Хурсаной Жумабоева. Робия Қаҳҳорова эса фуқароликни 40 йил кутганини маълум қилди ва Ўзбекистон фуқаросига айланганидан фахрланишини айтди. “Фуқаролигинг бўлмаса, жуда қийин. Ўн йил давомида ‘4-форма’ билан юрдик… Фуқаролик берилишини айтишди. Кечқурун ишдан келсам, жияним югуриб келиб деди: “Амаки, янгилик бор”. Хурсандлигимдан қичқириб юбордим”, - дейди фуқаролик олган Отабек Расулов. Унинг айтишича, армияга боришни азалдан орзу қилган, энди эса фарзандларини ватанни ҳимоя қилиши учун армияга юборади. Фуқароликка қабул қилинган 264 кишининг 90 нафари Сурхондарё вилоятида истиқомат қилади. https://max.ru/uzvideo_uzb

