🇷🇺Россия ИИВ 2026 йил ёзида миграция қонунчилигига киритилган ўзгаришлар ҳақида маълу... — 16 сентября 2026 г. в 11:15:56.926
🇷🇺Россия ИИВ 2026 йил ёзида миграция қонунчилигига киритилган ўзгаришлар ҳақида маълумот берди 🔹Энди Россияга ҳар қандай мақсадлар билан келаётган хорижликлар 30 кун ичида тиббий кўрикдан ўтиши шарт. 🔹Тиббий маълумотномаларни сохталаштирганлик учун жиноий жавобгарлик жорий этилди. 🔹Мигрантларга чиқариб юбориш жазоси тайинлашиши мумкин бўлган маъмурий ҳуқуқбузарлик рўйхати кенгайтирилди. 🔹Хорижликнинг расмий даромади минимал истеъмол харажатларидан (прожиточный минимум) ўзи ва Россиядаги оила аъзолари учун кам бўлмаслиги шартлиги белгиланди. 🔹Хорижлик профессионал ҳайдовчиларнинг Россияда бўлиш муддати бир йилда 180 кунгача узайтирилди. 🔹РВП ёки ВНЖси бор хорижликларнинг ишлаётгани тўғрисидаги “уведомление”ни топшириш тартиби ишлаб чиқилди. 🔹Фуқаролик, РВП ва ВНЖ олишга номзодларга қўйиладиган талабларни ўзгартирувчи қонун имзоланди. 🔹Миграция соҳасида давлат божларини ошириш ва янгиларини киритиш тўғрисидаги қонун кучга кирди. 🔹ruID орқали олдиндан ариза бериб келиш эксперименти 2027 йил 31 декабргача узайтирилди. 🔹Фуқаролик олиш ариза топширишда судланмаганлик тўғрисидаги маълумотномани тақдим этиш шарт бўлди. Жиноят кодексини ўқиб туриб, ГАИга пора беришга уринган хорижлик ушланди Питерда 30 ёшли мигрант йўл-ҳаракати қоидасини бузгани учун протокол расмийлаштирмаслик учун инспекторга 50 минг рубль пора бермоқчи бўлди. Боз устига, у регистрациясиз ҳам бўлган. ГАИ ходимларининг пора берганлик учун жиноий жавобгарлик борлигидан огоҳлаштиришига қарамай, у шапка ичидан пулни Жиноят кодекси ичига солиб қўйди. ГАИ порани олишдан бош тортди ва уни қўлга олди. Ҳозир хорижликка нисбатан жиноий иш очилган. https://max.ru/uzvideo_uzb

