“Атиги беш ўзбек хўжаликдаги муҳитни бутунлай ўзгартириб юборди” — 21 сентября 2026 г. в 11:00:01.315
“Атиги беш ўзбек хўжаликдаги муҳитни бутунлай ўзгартириб юборди” 🇧🇾Беларусь президенти Лукашенко мамлакатга ишлашга келган ўзбекларни мақтади. “Уч ой ўтгач сўрадим: “Улар қандай ишлаяпти, жамоада вазият қандай?” Мен буни олдиндан башорат қилган эдим. Бизникилар – ишлашни истамаганлар – аввалига тўнғиллай бошлашди. Бир ойдан кейин эса жим бўлиб қолишди. Чунки бу одамлар (ўзбеклар) кечаю кундуз меҳнат қилишарди. “Айтингчи, бузоқлар нобуд бўлиши ҳам тўхтадими?” ва бошқа масалаларни ҳам сўрадим. Қандай айтсангиз, шундай қилишади. Улар оилаларини ҳам олиб келмоқчи бўлишяпти. “Олиб келинглар, болаларни мактабга юборинглар. Уларга инсоний муносабатда бўлинглар”, дедим. Бор-йўғи беш киши хўжаликдаги муҳитни бутунлай ўзгартириб юборди. https://max.ru/uzvideo_uzb