Россиядан қатор давлатларга 1 млн рублдан ортиқ нақд пул олиб чиқиш тақиқланди — 29 сентября 2026 г. в 13:04:27.238
Россиядан қатор давлатларга 1 млн рублдан ортиқ нақд пул олиб чиқиш тақиқланди Россиядан Евроосиё иқтисодий иттифоқи мамлакатлари, шунингдек, Озарбайжон, Тожикистон ва Ўзбекистонга 1 млн рублдан ортиқ миқдордаги нақд пулни олиб чиқиш тақиқланди. Чеклов ҳам Россия рублига ҳам белгиланган миқдордан ортиқ эквивалентдаги бошқа хорижий валюталарга татбиқ этилади. Қоида бузилган тақдирда нақд пулнинг рухсат этилган лимитдан ортиқ қисми олиб қўйилади.