«Бизда 2-3 нафар шахматчи эмас, балки бутун бошли кучли авлод бор» – президент — 29 сентября 2026 г. в 12:26:57.210
«Бизда 2-3 нафар шахматчи эмас, балки бутун бошли кучли авлод бор» – президент Шахмат ва парашахмат бўйича Ўзбекистон жамоалари аъзолари ҳамда уларнинг яқинлари билан учрашув вақтида давлат раҳбари ғолибликда жамоанинг ҳар бир аъзосининг машаққатли меҳнати ва улкан ҳиссаси борлигини таъкидлади. Хусусан, Шамсиддин Воҳидов ҳам умумий натижага муносиб ҳисса қўшгани, у амалдаги жаҳон чемпиони Гукешга қарши қора доналарда тенгма-тенг курашиб, ўз салоҳиятини намоён этгани эътироф этилди.