«Суд томонидан тегишли материаллар Фарғона шаҳар прокурорига жўнатилган» – боғчада бола...
«Суд томонидан тегишли материаллар Фарғона шаҳар прокурорига жўнатилган» – боғчада болани ток уриш ишида айбдорлар кўпайиши мумкин Фарғона шаҳридаги давлат боғчасида 6 ёшли бола ток уриши оқибатида оғир жароҳатланганди. Дастлабки судда боғча тарбиячиси, қурилиш ташкилоти вакили ва туман электр тармоқлари корхонаси мутахассис айбдор деб топилган. Апелляция суди бошқа масъулларга нисбатан ҳам жиноят иши қўзғатиш масаласини ҳал қилиш учун Фарғона шаҳар прокурорига ажрим киритгани маълум бўлди.