ОАВ: Исроил Flydubai самолётини уриб туширишга тайёр бўлган
ОАВ: Исроил Flydubai самолётини уриб туширишга тайёр бўлган Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари иккинчи учувчи томонидан капитанга ҳужум қилинганидан кейин, бортда 150 нафар фуқароси бўлганига қарамай, Flydubai самолётини уриб туширишга тайёр эди. CBS News нашрининг вазиятдан хабардор суҳбатдошларига кўра, Исроилда 11 сентябр теракти сценарийсидаги ҳодисаларга реакция кўрсатиш учун ишлаб чиқилган ҳаракатланиш тартиби бор. Ўз навбатида, иккинчи учувчи терговда самолётни Бен-Гурион номидаги аэропортга ёки Тел-Авивдаги бинолардан бирига олиб бориб урмоқчи бўлганини тан олгани хабар қилинмоқда.