Кураш майдонидаги қотиллик: Деновда таниқли полвонни пичоқлаган шахсга ҳукм ўқилди
Кураш майдонидаги қотиллик: Деновда таниқли полвонни пичоқлаган шахсга ҳукм ўқилди Сурхондарё вилояти Денов туманида ўтказилган миллий кураш мусобақасида қотиллик юз берган: воҳанинг таниқли полвонларидан бири Низомиддин Чўтбоев пичоқланиб, шифохонада ҳаётдан кўз юмган. Полвонни 29 ёшли шахс пичоқлаган. У укаси курашда Низомиддин полвоннинг ўғлига енгилганига ғазабланган. Суд эркакни қасддан одам ўлдириш жиноятида айбли деб топди. Унга 19 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.