Россияни огоҳлантирган НАТО ва Германияда ушланган “қўпорувчилар” – кун дайжести
Россияни огоҳлантирган НАТО ва Германияда ушланган “қўпорувчилар” – кун дайжести • НАТОнинг Европадаги Бирлашган кучлари қўмондони, агар "кимдир алянсга ҳужум қилса, уни бефойда бўлиб чиқишини таъминланишини" айтди; • Reuters: пойтахт аэропортига ўтган ҳафтада бўлган ҳужумлар олдидан Саудия аҳолига оммавий огоҳлантиришлар беришни тўхтатиб қўйганди; • АҚШ федерал агентлари конгрессмен, Трампнинг танқидчиси Илҳан Омарнинг уйида тинтув ўтказди; • Ким Чен Ин мудофаа саноати музейини очиб берди: у ерда КХДРнинг АҚШга етиб боришга қодир ракетаси намойиш қилинди; • Полша расмийлари: Starlink станциясини ёқиб юборишга алоқадор туркияликлар Германияда ушланди.