Рубио Ўзбекистонга йўл олди
Рубио Ўзбекистонга йўл олди АҚШ давлат котиби 19 октябр куни Самарқандда Марказий Осиё мамлакатлари ташқи ишлар вазирларининг учрашувида иштирок этади. У сафарга чиқишдан олдин аэропортда журналистлар билан мулоқот қилди ва Марказий Осиёга ташрифи сабаблари ҳақидаги саволга ҳам жавоб берди. «Биз айрим мамлакатларга у ерда инқироз юзага келгани учун эмас, балки улар билан муносабатларни ривожлантиришни истаганимиз учун борамиз», – деган у.