Иссиқлик таъминотида тарифлар таннархни қоплайдиган даражага етказилади
Иссиқлик таъминотида тарифлар таннархни қоплайдиган даражага етказилади Ўзбекистонда 2030 йилгача иссиқлик тарифларини босқичма-босқич таннарх даражасига етказишга қарор қилинган. Аҳоли учун ҳозирги тарифлар таннархнинг қарийб 20 фоизини қоплайди. Буни 100 фоизга етказиш учун бир томондан тарифларни эркинлаштириш, бошқа томондан эса тармоқларни янгилаш, йўқотишларни камайтириш ва бошқарувни яхшилаш ҳисобига таннархни камида 30-40 фоизга пасайтириш режа қилинган.