Германияда 13 ёшга тўлмаган болаларга ижтимоий тармоқлардан фойдаланишни тақиқлаш режал...
Германияда 13 ёшга тўлмаган болаларга ижтимоий тармоқлардан фойдаланишни тақиқлаш режалаштирилмоқда Германия ҳукумати интернетда болаларни ҳимоя қилиш чораларини кучайтиришни режалаштирмоқда. Таклифлар орасида 13 ёшга тўлмаган болаларга ижтимоий тармоқлардан фойдаланишни тақиқлаш, ўсмирлар учун чекловлар жорий этиш ва бошланғич синф ўқувчиларига сунъий интеллект бўйича махсус таълим дастурини ишлаб чиқиш каби чоралар бор. Ҳукумат, шунингдек, платформаларга дастлабки босқичданоқ болалар хавфсизлигини ҳисобга олиш мажбуриятини юкламоқчи.