Чилонзор тумани собиқ ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев вазир ўринбосарлигига тайинланди
Чилонзор тумани собиқ ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев вазир ўринбосарлигига тайинланди Чилонзор туманини тўрт йил бошқарган Саидқаҳҳор Холхўжаев инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди. У фаолияти давомида иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг биринчи ўринбосари, Марказий банк раиси ўринбосари каби лавозимларда ҳам ишлаган.