Трамп Россия сори юз бурди – ҳафта дайжести
Трамп Россия сори юз бурди – ҳафта дайжести 🔘 Яман президентини ўлдирмоқчи бўлишди, ҳусийчилар унинг саройига ракета учирди. Саудиянинг «жиддий жавоби»дан дарак йўқ. 🔘 Трамп энди Россия томонда. У Украинани разведка маълумотлари ва тезкор интернетдан маҳрум қилди. «АҚШ Зеленский билан ишлашни истамаслигини» айтди. 🔘 Путин Украинага навбатдаги марта таҳдид қилди. У «дата-марказларга ҳужумлар жавобсиз қолмаганини» айтди. Бироқ Россия бундай объектларга аввал ҳам зарба берган. 🔘 Францияда ўқувчилар намойишга чиқди. «Илмга чанқоқ ёшлар» машиналарни ёқди, дўконларни вайрон қилди. Улар «давлат пулни армияга эмас, таълимга бериш керак» демоқда.