Тошкентда қизамиқ кенг тарқалгани ҳақидаги хабарлар рад этилди
Тошкентда қизамиқ кенг тарқалгани ҳақидаги хабарлар рад этилди Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати Тошкент шаҳрида қизамиқ касаллигига гумон қилинган 290 та ҳолат қайд этилгани, шунингдек, беморлар билан мулоқотда бўлган 10 минг нафардан зиёд шахс рўйхатга олингани ҳақида тарқалган хабарлар юзасидан муносабат билдирди. Тошкент шаҳрида ва бутун мамлакат бўйлаб қизамиқ касаллиги билан боғлиқ эпидемиологик вазият барқарорлиги, «хавотирланишга ҳеч қандай асос йўқлиги» қайд этилган.