Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари ташқи ишлар вазирларини қабул қилди
Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари ташқи ишлар вазирларини қабул қилди Президент Шавкат Мирзиёев Самарқандда «C5+1» учрашувига келган Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон ташқи ишлар вазирларини қабул қилди. «Бутун дунё Марказий Осиёни ягона куч сифатида қабул этмоқда», дея Ўзбекистон етакчисининг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири. Суҳбатларда ўзаро савдо, кооперация лойиҳалари ва олий даражадаги келишувлар ижроси муҳокама қилинди.