Конституциявий суд мажлислари интернетда трансляция қилинади
Конституциявий суд мажлислари интернетда трансляция қилинади ▪️Президент Шавкат Мирзиёев Конституциявий суд тўғрисидаги қонуннинг янги таҳририни имзолади. ▪️Унда Конституциявий судга мажлисларни 2028 йил 1 январдан бошлаб интернетда трансляция қилиш мажбурияти юкланди. ▪️Шунингдек, Конституциявий суд ҳар йили кўрилган ишлар амалиётидан келиб чиқиб, конституциявий қонунийликнинг ҳолати тўғрисида ҳисобот шакллантиради ва президентга, шунингдек, Олий Мажлиснинг иккала палатасига юборади.