Тошкентда шикоятлардан сўнг автобуслардаги рекламалар овози пасайтириладиган бўлди
Тошкентда шикоятлардан сўнг автобуслардаги рекламалар овози пасайтириладиган бўлди «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ аҳолининг автобус салонидаги мониторларда рекламаларнинг юқори овози бўйича эътирозларидан сўнг реклама берувчи компания вакиллари билан учрашди. Ижарачига овозни пасайтириш ва йўловчилар ҳамда ҳайдовчига халақит бермайдиган меъёрни таъминлаш бўйича кўрсатма берилди.