Танқиддан сўнг: Техника университети талабалари бошқа ётоқхона ва ижара хонадонларига ж...
Танқиддан сўнг: Техника университети талабалари бошқа ётоқхона ва ижара хонадонларига жойлаштирилди Техника университетининг юзлаб талабалари тунда ётоқхонадан чиқариб юборилган эди. Масъуллар ҳолатни "давлат-хусусий шериклик асосида қурилган мазкур талабалар турар жойи ҳали расман фойдаланишга топширилмагани" билан изоҳлашганди. Айтилишича, мазкур объектга аввал жойлаштирилган талабалардан ундирилган тўловлар тадбиркор томонидан 3 кун муддатда тўлиқ қайтариб берилади.