Ўйин ичида ўйин: фуқаро “икки босқичли” фирибгарлик схемаси жабрланувчисига айланди
Ўйин ичида ўйин: фуқаро “икки босқичли” фирибгарлик схемаси жабрланувчисига айланди Андижонлик эркак ўз ихтиёри билан банкдан 80 млн сўм кредит расмийлаштириб, ушбу маблағни фирибгарлар айтган картага P2P шаклида ўтказиб берди. Фирибгарлар бунга эришиш учун қопқон ичига қопқон қўйишди: биринчисига тушмаган эркак иккинчи қопқонга илинганини ўзи сезмай қолди. “Ҳужум ва қайта ҳужум” усулидан фойдаланган фирибгарлар алоқа компанияси вакили, банк ходими ва подполковник ролини қойилмақом ижро қилишди. Мақола ушбу киберфирибгарлик қандай амалга оширилгани ҳақида. Огоҳлик учун уни яқинларингизга улашиш тавсия этилади.