Ғазода очарчилик хавфи, Трамп Украина раҳбариятини ношукурликда айблади – кун дайжести
Ғазода очарчилик хавфи, Трамп Украина раҳбариятини ношукурликда айблади – кун дайжести • БМТнинг Бутунжаҳон озиқ-овқат дастури маблағ етишмаслиги сабабли Ғазога озиқ-овқат ёрдамини қисқартирди; • Зеленскийга кўра, АҚШ маъмурияти европаликлар пулини тўлаган ракеталарни ҳам Украинага бермасдан ушлаб турибди; • Трамп эса Украина раҳбариятини ношукурликда айблаб, АҚШ Украинага кўп нарса бергани, бироқ эвазига ҳеч нарса олмаганини айтди; • Франциядаги намойишлар жиддий тартибсизликларга айлангач, айрим ҳудудларда комендантлик соати жорий қилинди; • Ҳусийлар Яман жанубидаги ҳукумат кучлари лагерига зарба берди: камида 58 киши ҳалок бўлди, юзлаб аскарлар жароҳатланган; • Флорида штати суди Кубанинг собиқ етакчиси 95 ёшли Раул Кастрони ҳибсга олишга ордер берди.