Ўқувчи-талабалар ва педагоглар ҳар йили психологик диагностикадан ўтказилади
Ўқувчи-талабалар ва педагоглар ҳар йили психологик диагностикадан ўтказилади Ўзбекистондаги барча таълим ташкилотларидаги тарбияланувчилар, ўқувчилар ва талабалар ҳамда тарбиячилар ва педагоглар ҳар ўқув йилида камида бир марта психологик диагностикадан ўтказилади. Президент қарорига кўра, диагностика натижалари сунъий интеллектда таҳлил қилиниб, ўқувчи ва педагоглар уч гуруҳга ажратилади. Руҳий қўлловга муҳтож деб топилганларга ментор психолог бириктирилади.