Франция атомдан, Норвегия сувдан: мамлакатлар электрни қаердан олади?
Франция атомдан, Норвегия сувдан: мамлакатлар электрни қаердан олади? 2025 йилда Францияда электр энергиясининг қарийб 69 фоизи атом станцияларида, Норвегияда эса 90 фоизи гидроэлектр станцияларида ишлаб чиқарилган. Данияда шамол, Хитой ва Ҳиндистонда кўмир энг йирик манба бўлган. Ember таҳлил маркази маълумотлари мамлакатларнинг электр ишлаб чиқариш таркиби кескин фарқ қилишини кўрсатмоқда.