«Туфли артадиган латтагаям арзимайсан»: Иштихонда солиқ бошлиғи ходимларини ҳақоратлади...
«Туфли артадиган латтагаям арзимайсан»: Иштихонда солиқ бошлиғи ходимларини ҳақоратлади — аудио Kun.uz'га Самарқанд вилояти Иштихон тумани солиқ инспекцияси бошлиғи Ойбек Усмоновнинг ходимларни бўралатиб сўккани акс этган аудио келиб тушди. “Кеча қанча тушум қилдинг?! Сен ларни деб бт бошқармадан гап эшитяпман!” – деган у сўкишлар орасида. Вилоят солиқ бошқармасига кўра, Усмоновга ҳайфсан берилган ва уни бошқа ҳудудга ишга ўтказиш бўйича Солиқ қўмитасига таклиф киритилган.