«Иш якунга қараб бормоқда». Путин Украина билан уч томонлама музокараларни тиклашга тайёр
«Иш якунга қараб бормоқда». Путин Украина билан уч томонлама музокараларни тиклашга тайёр Кремл ноябр ойида Россия – АҚШ – Украина форматидаги уч томонлама музокараларни тиклашга тайёр. Бу ҳақда РФ президенти ёрдамчиси Юрий Ушаков Владимир Путин ва Стив Уиткофф ўртасида 21 октябр куни Петербургда бўлиб ўтган учрашувдан кейин маълум қилди. «Билмадим, биз қанчалик яқинмиз, аммо иш шунга қараб бормоқда», – деган Россия президенти ёрдамчиси мухбирнинг можарони якунлаш истиқболлари ҳақидаги саволига жавобан.