Қашқадарёда сув таъминоти ва йўл инфратузилмаси яхшиланади
Қашқадарёда сув таъминоти ва йўл инфратузилмаси яхшиланади Йил охиригача 200 минг аҳолига ичимлик суви етиб боради, навбатдаги лойиҳалар яна 350 минг аҳолини тоза сув билан таъминлайди. А-380 йўлининг Қашқадарёдаги 100 километрлик қисми Осиё тараққиёт банки иштирокида 350 млн долларга қайта қурилади ва бу магистрал Қарши шаҳрининг айланма йўлига уланади. Қарши–Помуқ ва Ғузор–Бейнау йўлларидаги темирйўл кесишмалари устидан йўл ўтказгичлар қурилади.