Қашқадарёда Янги Қарши шаҳри қурилади
Қашқадарёда Янги Қарши шаҳри қурилади Қарши шаҳри, Кўкдала ва Қарши тумани чегарасидаги 5 минг гектар майдонда 500 минг аҳолига мўлжалланган Янги Қарши шаҳри бунёд этилади. Президент Шавкат Мирзиёев лойиҳанинг бош режасини 2 ой муддатда ишлаб чиқиш, лойиҳада илғор шаҳарсозлик ечимларидан фойдаланиш топшириғини берди. Шунингдек, Қарши туманидаги канал бўйида 235 гектарлик “Янги Насаф” экомажмуаси қурилади.