1 йилда ҳам тугамаган тергов: ички ишлар ўнлаб одамлар алданишига шароит яратиб берди
1 йилда ҳам тугамаган тергов: ички ишлар ўнлаб одамлар алданишига шароит яратиб берди Тошкентда ўнлаб ватандош автофирибгарларга чув тушди: очилганига 2 ой бўлмаган автосалон офиси муҳрлаб кетилган. Калаванинг учи Kun.uz бир йил аввал суриштирув ўтказган “Global avto” ишидаги фигурантларга бориб тақалмоқда. Ушбу шахсларга нисбатан 2025 йил ноябрида жиноят иши қўзғатилганини ИИВ матбуот котиби Шохрух Ғиёсов тасдиқлаганди. Аммо ўшанда улар очиқда қолдирилгани ва яқин кунларгача одамларни чув туширишда давом этгани маълум бўлди. Энг катта савол: бир йил аввал жиноят иши қўзғатилган бўлса, нега бу шахслар яна одамларни алдашда давом эта олган?