Зироат Мирзиёева олган ЖССТ мукофоти аввал кимларга берилган?
Зироат Мирзиёева олган ЖССТ мукофоти аввал кимларга берилган? Ўзбекистон биринчи хоними, «Замин» халқаро жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси Зироат Мирзиёева Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директорининг 2026 йилги мукофоти билан тақдирланди. Ушбу мукофотни аввал Нобел совриндорлари Каталин Карико ва Дрю Вайсман, Барбадос бош вазири Миа Моттли ҳамда таниқли олимлар Питер Пиот ва Пол Фармер ҳам олган.