АҚШ элчихонаси Москвадаги «Царицино» боғида теракт хавфи борлигидан огоҳлантирди
АҚШ элчихонаси Москвадаги «Царицино» боғида теракт хавфи борлигидан огоҳлантирди Москвадаги «Царицино» музей-қўриқхонаси ҳудудида 31 октябр куни теракт содир этилиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантириш эълон қилинди. АҚШ элчихонаси хавфни жиддий деб баҳолаб, фуқароларини ушбу ҳудудга бормасликка чақирди. АҚШ элчихонаси 2024 йил март ойида ҳам «Крокус» терактидан олдин шунга ўхшаш огоҳлантириш эълон қилганди. Аммо ўшанда Россия ҳукумати буни жиддий қабул қилмаганди ва ҳужумнинг олди олинмаганди. Бу сафар ФХХ тегишли чораларни амалга оширган. Музей «техник сабаблар»га кўра ёпилди. Ташриф буюрувчилар эвакуация қилинди.