Антарктидада пингвин санашга ходимлар қидириляпти. Ойлик — 33 млн сўмгача
Антарктидада пингвин санашга ходимлар қидириляпти. Ойлик — 33 млн сўмгача Антарктиданинг Гоудиэр оролида жойлашган Порт-Локрой тадқиқот станциясида ишлаш учун янги ходимлар изланяпти. Ойлик маош — 1449 фунтдан 2 096 фунтгача ёки 23 млн сўмдан 33,3 млн сўмгача. Иш давомийлиги 5 ой. Танлаб олинган ходимлар пингвинларни санаш, почта бўлимида хизмат кўрсатиш ҳамда музей ва сувенирлар дўкони фаолиятини юритиш билан шуғулланади.