Пул Эшматга, жазо Тошматга: Kun.uz огоҳлантирган PGM одамларни “ноғорасига ўйнатди”
Пул Эшматга, жазо Тошматга: Kun.uz огоҳлантирган PGM одамларни “ноғорасига ўйнатди” Сирдарёлик Ихлосбекнинг 10 та тухум, 1 литр мой ва 1 кг гуруч тарқатиш билан бошлаган иши 7 йил қамоқ ҳамда 600 млн сўм зарарни қоплаш мажбурияти билан тугади. Бу қандай содир бўлди? Мақолада PGM молиявий пирамидаси одамларни қандай чув туширгани Ихлосбек тилидан ҳикоя қилинади: ижтимоий тармоқдаги онлайн иш эълони уни қисқа фурсатда қамоққа олиб борган. Ўнлаб Ихлосбеклар орқали юзлаб одамни алдаган парда ортидагилар эса яна сувдан қуруқ чиқиб кетган. Огоҳлик учун мақолани яқинларингизга улашиш тавсия этилади.