Россия Добропиля олинганини айтмоқда. Аслида шаҳарни ким назорат қилмоқда ва фронтнинг ...
Россия Добропиля олинганини айтмоқда. Аслида шаҳарни ким назорат қилмоқда ва фронтнинг бошқа участкаларидаги вазият қандай? Россия бош штаби бошлиғи Валерий Герасимов президент Владимир Путинга ҳисобот бериш чоғида яна бир бор Россия армиясининг фронтдаги муҳим «муваффақиятлари» – хусусан, Добропиля эгаллангани ва Россия қўшини шитоб билан олдинга бораётгани ҳақида гапирди. Аммо, Купянск ёки Святогорск эгаллангани ҳақидаги олдинги баёнотларда бўлгани каби, Россиянинг бу сафарги ҳисоботи ҳам реалликдан йироқ. Россия мудофаа вазирлиги эса баёнотларига далил сифатида сунъий интеллектдан фойдаланиб ясалган видеоларни келтирмоқда.