Марказлашган иситиш тизимидан индивидуал қозонга ўтиш мумкинми?
Марказлашган иситиш тизимидан индивидуал қозонга ўтиш мумкинми? Иссиқлик ва иссиқ сув тарифлари кўтарилиши – марказлашган тармоқ истеъмолчилари ва индивидуал газ қозони билан жиҳозланган хонадонларнинг иситиш харажатлари ўртасидаги фарқни йилдан йилга оширяпти. Аммо, коммунал хўжалик вазири ўринбосари Озода Жўраева Kun.uz мухбири саволига жавобан маълум қилишича, истеъмолчилар марказлашган иссиқлик таъминотидан воз кеча олмайди.