Маданий мерос агентлиги Адабиёт музейи атрофидаги вазиятга изоҳ берди
Маданий мерос агентлиги Адабиёт музейи атрофидаги вазиятга изоҳ берди Давлат адабиёт музейи учун Янги Тошкентда янги бино қурилмоқда, унга қадар музейдаги маданий бойликлар вақтинча иккита муассасага кўчириляпти. Навоий кўчасидаги тарихий бино эса узоқ йиллардан бери шу бинода фаолият юритиб келган Давлат ёшлар театрига берилган ва таъмирлашга тушган. Объект эгасининг ўзгариши – унинг маданий мерос сифатида муҳофаза этилишига таъсир кўрсатмайди, дея маълум қилди Маданий мерос агентлиги.