Девори йўқ қамоқхона: у ерда ҳамма кар ва соқов эди
Девори йўқ қамоқхона: у ерда ҳамма кар ва соқов эди Баъзи қамоқхоналарнинг деворлари ғиштдан қурилади. Баъзилариники эса кимнингдир хоҳиши, буйруғи ва қўрқуви асосида тикланади. Тургеневнинг «Муму» асарида шундай қамоқхона ҳақида ҳикоя қилинади. Унда жисмонан бақувват, меҳнаткаш инсон яшарди. У кар ва соқов, аммо энг катта муаммоси бу эмасди. Унинг ўрнига кимни севишни ҳам, қандай яшашни ҳам бошқалар ҳал қиларди.