Ўзбекистон пахтачилиги қандай ўзгарди ва бу ҳақда дунёда нима дейишмоқда?
Ўзбекистон пахтачилиги қандай ўзгарди ва бу ҳақда дунёда нима дейишмоқда? Жаҳон пахта кунига бағишланган халқаро конференция бу йил Тошкентда ўтди. Унда халқаро ташкилотлар ва 30 дан ортиқ давлат делегатлари соҳадаги янгиликлар, хусусан Ўзбекистонда ҳосилдорлик кескин ошганини муҳокама қилди. Вазир Иброҳим Абдураҳмонов буни "5D" тамойили ва 8 та қоида билан тушунтирди. Халқаро ташкилотлар натижани юқори баҳолади, аммо ҳосидорлик билан бирга энг асосийси қўшилган қийматнинг ошиши муҳимлигини қайд этди.