Kun.uz'да катта ҳужжатли фильм премьераси!
Kun.uz'да катта ҳужжатли фильм премьераси! Оёғимиз остида биз билмаган, кўз илғамас сир-синоатларга бой бутун бошли олам бор. У ерда қандай ҳаёт кечади? Биз кўрмайдиган бу дунё қандай қонуниятлар асосида яшайди ва унинг инсон ҳаётидаги ўрни қанчалик муҳим? Kun.uz жамоаси ана шу саволларга жавоб излаб, Европанинг бир қатор мамлакатларида бўлди, етакчи илмий институтлар ва тадқиқот марказларида суратга олиш ишларини олиб борди. Ойлаб давом этган изланишлар, илмий тадқиқотлар ва ноёб тасвирлар жамланган йирик илмий-оммабоп ҳужжатли фильм тез орада томошабинлар эътиборига ҳавола этилади. Лойиҳа AGROBANK, KNAUF, Савдо-саноат палатаси ва KORZINKA кўмагида амалга оширилди.